Публичная оферта

“Chado” интернет дўкони оммавий офертаси

Мазкур шартнома “Salom Chado” МЧЖ (кейинги ўринларда – МЧЖ)нинг оммавий оферта шартномаси (кейинги ўринларда – Шартнома) бўлиб, “Salom Chado” МЧЖ билан ушбу офертада белгиланган шартлар асосида мазкур харид-сотув шартномасини тузиш лаёқатига ва керакли ваколатларга эга бўлган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсга қаратилган. Ушбу офертада шартномага тегишли барча муҳим шартлар кўзда тутилган.

ҲУҚУҚИЙ АСОС

  • 1.1. Оферта Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Электрон тижорат ҳақида”ги қонунлар ва https://chado.uz интернет-манзили бўйича “Chado” расмий интернет дўконида тақдим этилган электрон тижорат шаклидаги товарлар (иш, хизмат) реализациясини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
  • 1.2. Электрон тижорат шаклида амалга ошириладиган улгуржи ва чакана савдо 2002 йил 26 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли қарори билан тасдиқланган улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби ҳақидаги Низоми, 2003 йил 13 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори билан тасдиқланган чакана савдо Қоидалари ва 2016 йил 2 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган электрон тижорат фаолиятини амалга ошириш Қоидалари билан тартибга солинади.
  • 1.3. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган 221-I-сонли “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий актлар билан назорат қилинади

ТЕРМИНЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

  • 2.1. Мазкур офертада, агар контекст бошқа шартларни талаб қилмаса, қуйида келтирилган атамалар қуйидаги мазмунга эга ва унинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади:
  • Сотувчи - “Salom Chado” МЧЖ (масъулияти чекланган жамияти), манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Маннон Уйгур кўчаси, 12 уй ёнида. Онлайн чакана савдо интернет дўкони.
  • Харидор – жисмоний шахслар.
  • Оферта – сотувчининг номуайян шахслар доирасига чакана савдо-сотиқ қилиш йўли билан интернет орқали масофадан туриб хизматни сотиб олиш бўйича сотувчининг шартлари доирасида шартнома тузишга йўлланган таклифдир.
  • Акцепт – харидор томонидан офертани тўлиқ ва шартларсиз қабул қилиш ва шартномани тузилган деб ҳисоблаш.
  • Шартнома (матнда – шартнома) – интернет орқали масофадан туриб хизматни сотиб олиш бўйича сотувчининг шартлари билан харидорнинг танишиши ва розилиги асосида ҳамда белгиланган каталог ёки рўйҳат доирасида таклиф этилаётган хизматни сотиб олиш бўйича келишув.
  • Томон (лар) – харидор ва/ёки сотувчи.
  • Буюртма – электрон ҳужжат, унда харидор танлаган маҳсулот тури, унинг нархи (белгиланган ҳолларда эса танланган бонус(лар), хизматни ва/ёки унинг натижасини элтиб бериш мақсадида талаб этиладиган харидорга тегишли маълумотлар: ФИШ ёки номи, (электрон) манзил, қайта алоқага киришиш учун телефон рақами ёки электрон манзили (контакт) ва сайтнинг тегишли шаклида белгиланган бошқа маълумотлар бўлиши талаб этилади. Буюртмани тўлдириш жараёнида харидор пулни тўлов усули, тўлов коди, етказиб бериш харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотни олади.
  • Тўлов коди – ягона ва қайтарилмас рақам кўринишидаги, ҳар бир харидорга ва унинг буюртмасига бир марта автоматик тарзда бериладиган ва унинг имзоси сифатида баҳоланадиган рақам (код) белги. Тўлов коди буюртмага бир марта берилиши муносабати билан ҳисоб-китоб ҳужжати (инвойс) ўрнини босади.
  • Хизмат(лар) – интернет орқали масофадан туриб кўрсатиладиган, харидорнинг буюртмаси асосида танланган, белгиланган контакт маълумотлар бўйича етказиб берилиши кўзда тутилган хизматлар. Маҳсулотлар, товарлар, танловлар, аукцион-шоулар ва бошқа моддий, номоддий хизматлар киради. Номоддий хизматлар натижаларини моддий (хат, гувоҳнома, сертификат) кўринишида талаб этилиши ҳам мумкин.
  • Бонус(лар) – сотувчининг интернет орқали ўтказилиши белгиланган маркетинг тадбири, бу асосида сайтдан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсад қилиб олинади. Бонуслар бепул ва қисман пуллик бўлиши мумкин. Буюртмани шакллантиришда бонусларни тақдим этиш ёки танлаш мажбурий эмас.
  • Обуна – Сайтнинг хизматларидан белгиланган муддатларда доимий, олдиндан хабардорлик асосида муддатли фойдаланиш имкониятидир.
  • Сайт – chado.uz номли веб-сайт бўлиб, унда каталогда, рўйҳатда белгиланган хизматлар таклиф этилади.
  • Каталог – товар ва маҳсулотлар рўйхатлари, ушбу рўйҳатлар сайтда келтирилади ва у бўйича харидор ўзига керакли товар ва маҳсулотларни танлаши ва буюртма бериши кўзда тутилган.
  • Тўлов усули – харидор томонидан танланган, буюртманинг шаклида номи кўрсатилган, хизматлар бўйича харидорларнинг пул тўловларини қабул қилиб олишга ваколатли ташкилотлар – оператор томонидан таклиф этилаётган тўлов усуллари. Тўлов усулини амалга ошираётган оператор харидор олдида фақат пулни қабул қилиш ва уни сотувчига етказиб беришга жавобгардир. Хизматнинг (моддий ва номоддий) натижалари, бонуслар (сони, сифати, муддати, нархи ва бошқалар) бўйича бундай ташкилот - Оператор ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаслиги олдиндан тан олинади.
  • Оператор – аҳолидан пул ўтказиш йўли ва унга тенглаштирилган пул тўловларини қабул қилиб олишга давлат томонидан ваколатланган ва сотувчи билан тегишли шартномаси мавжуд бўлган ташкилотлар.
  • Электрон ҳужжатлар – буюртмалар, тўлов ҳужжатлари, ҳисоб-китоб ҳужжати (инвойс), рекламациялар, эъторозлар ва томонлар ўз мажбуриятларини бажаришларига тегишли бошқа ҳужжатлар.

УМУМИЙ ШАРТЛАР

  • 3.1. Ушбу шартнома ҳамда сайтдаги таклиф этилаётган хизматлар оммавий оферта ҳисобланади.
  • 3.2. Харидор сайтда буюртмани шакллантиришда мазкур шартнома шартларига рози ва уларни тўлиқ қабул қилишини билдиради.
  • 3.3. Хизматларни сотиш ҳудуди – Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳисобланади.
  • 3.4. Сотувчи шартнома шартларига ҳар қандай вақтда ўз томонидан ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Амалдаги Офертага ўзгартириш киритилган тақдирда, ўзгаришлар сайтдаги расмий нашрдан кейин кучга киради.
  • 3.5. Сотувчи хизматларни сотиш жараёнига харидорнинг розилигисиз учинчи томонни жалб этиш ҳуқуқига эга
  • 3.6. Хизматдан фойдаланиш жараёнида хизмат юзасидан қўшимча саволга, маслаҳатга эҳтиёж пайдо бўлганда харидор биринчи бўлиб сотувчига мурожаат қилиши лозим. Ушбу талабни қондириш учун харидор сайтда кўрсатилган: “Алоқа” тугмаси ёки махсус ажратилган телефон рақами орқали ёки кўрсатилган электрон манзилга мурожаат қилиши етарлидир.
  • 3.7. Буюртма шакллантирилган кундан 3 (уч) кун ичида тўлов амалга оширилиши лозим. Ушбу муддат ичида барча нархлар ўзгармас ҳисобланади. Ушбу муддат ўтгандан сўнг Буюртма бекор қилинади ва қайтадан Буюртма шакллантирилиши талаб этилади.
  • 3.8. Моддий элтмаларни Харидорга етказиб бериш учун учинчи томон жалб этилишини инобатга олган ҳолда элтиб бериш хизматлари учун алоҳида тўлов белгиланиши харидорда эътироз туғдирмайди, бу ҳолат идрок этилади.
  • 3.9. Агар Интернет-дўкон сайтида бошқа шартлар кўрсатилмаган бўлса, Офертанинг амал қилиш муддати чекланмагандир.
  • 3.10. Сотувчи Харидорга Товар ҳақида шартноманинг барча муҳим шартлари билан бир қаторда тўлиқ ва ишончли маълумотни, шу жумладан Товарнинг асосий истеъмол хусусиятлари каби ахборотларни тақдим этади. Бундан ташқари cотувчи қуйидаги интернет манзилда жойлашган “Salom Chado” МЧЖ сайтида товарнинг кафолат ва яроқлилик муддати ҳақидаги ахборотни кўрсатиш ҳуқуқига эгадир: https://chado.uz

БУЮРТМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

  • 4.1. Махсулот(лар)ни сотиб олиш ниятида харидор сайтда кўрсатилган шаклни - Буюртмани расмийлаштиради. Биринчи марта буюртмани расмийлаштираётган харидор "Сайтда рўйҳатдан ўтиш" жараёнидан ўтади, кейинги ҳолатларда "Авторизациядан ўтиш" жараёнидан ўтади.
  • 4.2. Рўйҳатдан ўтиш – хизматлар натижаларини ва/ёки моддий элтмаларни харидорга етказишни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни сайтда келтирилган шакл – “Менинг созлашларим” шаклидаги кўрсатилган форма асосида Харидор томонидан тўлдирилишидир. Рўйхатдан ўтиш Харидор учун шахсий кабинет очиш имкониятини беради. “Менинг созлашларим” шаклидаги барча маълумотларни Харидор ўз шахсий кабинетига киргандан сўнг мустақил ўзгартириши мумкин.
  • 4.3. Фақат рўйҳатдан ўтгандан сўнг ёки Авторизациядан ўтгандан сўнг буюртма учун тўловни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. “Менинг созлашларим” шаклида кўрсатилиши мажбурий бўлган маълумотлар мажмуи мавжуд. Бундай маълумотларни тўлдирмаслик буюртмани расмийлаштириш имконини чегаралаб қўяди ёки бермайди.
  • 4.4. Буюртмани шакллантириш жараёни “Тўлаш” тугмасини босиш билан якунланади. Ушбу тугмани босиш чакана савдо-сотиқ бўйича шартнома тузилганлигини тасдиқловчи Акцепт ҳисобланади. Ушбу ҳолатда, тўлов турига қараб, олдиндан 100 (юз) фоиз тўлов амалга оширилади ёки маҳсулот (товар) етказиб берилгандан сўнг нақд пул шаклида тўлов амалга оширилиши лозим.
  • 4.5. Буюртмани расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) тақдим этилган маълумотларни тўғрилиги ва ишончлилигига харидор тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.
  • 4.6. Хизмат натижаларини тақдим этиш харидор томонидан тўловни тўлиқ амалга оширгандан сўнг сотувчи томонидан амалга оширилади.

ТОВАР НАРХИ

  • 5.1. Товарнинг ҳар битта позициясига белгаланган нарх қуйидаги манзилдаги интернет-дўкон сайтида кўрсатилган: https://chado.uz
  • 5.2. Товар нархи бир томонлама баҳссиз тартибда белгиланади ва интернет-дўкон саҳифаларида кўрсатилади.
  • 5.3. Товар нархи Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўмда кўрсатилади.
  • 5.4. Муайян товар учун шартнома тузиш таклифи товар сотувчида мавжуд бўлган давр мобайнида амал қилади. Товарнинг cотувчининг интернет-сайтида кўрсатилиши учун мавжудлигини кафолатламайди. Агар харидорлардан муайян товарларни 100% олдиндан тўлов билан сотиб олиш аризаси қабул қилинган тақдирда, аммо мазкур товар сотувчига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли мавжуд бўлмаса, харидорга қуйидаги вариантларни (шартларни) танлаш таклиф этилади: - олдиндан тўловни тўлиқ қайтариш; - етказиб беришга оид янги муддатларни ўз ичига олган янги оферта; - аввалроқ харидор 100% миқдорда киритган олдиндан тўлов миқдорига қараб қўшимча тўлов ёки пулнинг маълум қисмини қайтариш шарти билан мавжуд бўлган бошқа товар ассортиментини танлаш.
  • 5.5. Сотувчи бир томонлама тартибда товарнинг ҳар қандай позициясига тегишли нархни ўзгартириш ҳуқуқига эгадир. Бунда янги (ўзгарган) нархлар сайтдаги расмий нашр санасидан бошлаб кучга киради.
  • 5.6. Сотувчи харидор томонидан тўлов қилинган товар учун нархни ўзгартиришига йўл қўйилмайди.
  • 5.7. Агар буюртма қилинган товарнинг нархи ўзгарган тақдирда, сотувчи 24 соат давомида товар нархи ўзгариши ҳақида харидорни огоҳлантириш мажбурияти олади. Агар товар нархи сотувчи томонидан буюртма расмийлаштирилган кейин ўзгарган бўлса, харидор товарни сотиб олиш ҳаракатини тасдиқлаш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
  • 5.8. Пул маблағлари сотувчига 100% миқдорда келиб тушгандан кейин харидорнинг тўловга оид мажбуриятлари бажарилган деб ҳисобланади.
  • 5.9. Сотувчи товарни етказиб бериш нархини интернет-дўкон сайтида ёки буюртмани расмийлайтириш пайтида оператор орқали маълум қилади.
  • 5.10. Товар учун сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар интернет-дўкон сайтида кўрсатилган усуллар орқали амалга оширилади.

ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ВАҚТИ

  • 6.1. Ушбу шартноманинг матни оммавий оферта ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 369-моддасининг 2-қисми ва 426-моддасига мувофиқ).
  • 6.2. Харидор розилиги асосида тузиладиган мазкур оферта шартномаси розилик шартномаси ҳисобланиб, харидор унинг шартларига ҳеч қандай истисно ва/ёки баҳоналарсиз розилик билдиради.
  • 6.3. Сайтда график тасвир-намуналар орқали тақдим этилган махсулот (товар)лар ва хизматлар интернет-дўкон мулкидир.
  • 6.4. Мониторлар ҳар хил техник хусусиятларга эга бўлгани боис, махсулот (товар) ранги сайтда кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин.
  • 6.5. Товарнинг ташқи кўриниши ва хусусиятлари сайтда таърифланганидан фарқ қилиши мумкин.
  • 6.6. Харидор илтимосига кўра интернет-дўкон менежери (телефон ёки электрон почта орқали) харидор товарни сотиб олиш қарорини қабул қилиш учун унинг нуқтаи назарида етарли ҳисобланган маълумотни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
  • 6.7. Харидор томонидан буюртманинг расмийлаштирилиши унинг ушбу шартнома шартларини сўзсиз қабул қилинишини англатади.
  • 6.8. Сотувчининг интернет-дўконидан товар харид қилган (буюртма расмийлаштирган) харидор ушбу шартнома шартларида сотувчи билан муносабатга кирган шахс сифатида қаралади.

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  • 7.1. Сотувчининг мажбуриятлари:
  • 7.1.1. Ушбу шартнома тузилган вақтдан бошлаб харидор олдида барча мажбуриятларни мазкур шартномага ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлиқ бажарилишини таъминлаш.
  • 7.1.2. Харидорнинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва уларнинг махфийлигини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ўрнатилган тартибда таъминлаш.
  • 7.1.3. Харидорга (https://chado.uz) интернет-дўконининг сайтида кўрсатилган телефонлар орқали бепул телефон маслаҳатларини олиш имкониятини тақдим этиш. Маслаҳатлар ҳажми буюртманинг бажарилиши ва махсулот (товар) хусусиятларига оид аниқ саволлар билан чекланади.
  • 7.1.4. Маълумот рухсат берилган тарзда кириш уринишларини ва/ёки унинг буюртмаларнинг бажарилишига бевосита алоқадор бўлмаган шахсларга узатиш ҳаракатларини олдини олиш, бундай фактларни ўз вақтида аниқлаш ва тўхтатиш.
  • 7.2. Сотувчининг ҳуқуқлари:
  • 7.2.1. Мазкур шартномани, махсулот (товар) нархлари ва ёндош хизматларга белгиланган тарифларни, тўлов ва товарни етказиб бериш усуллари ва муддатларини Интернет-дўконнинг қуйидаги манзилда жойлашган саҳифаларида эълон қилиш орқали ўзгартириш: https://chado.uz
  • 7.2.2. Барча ўзгаришлар оферта шартларида келтирилган муддатларда нашрдан кейин кучга киради ва шундай нашр билан харидор эътиборига етказилган ҳисобланади.
  • 7.2.3. Харидор билан кечадиган телефон суҳбатларини ёзиб бориш.
  • 7.2.4. Харидор розилигисиз ўз ҳуқуқлари ва шартнома ижросига оид мажбуриятларини учинчи шахсга узатиш.
  • 7.2.5. Ахборот воситачиларига электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлаш учун узатиш.
  • 7.2.6. Мазкур шартноманинг ХI бобида кўрсатилган енгиб бўлмас ҳодисалар таъсирида юз берган вазиятларда шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик, шу билан бирга, ушбу шартноманинг 4.4 бандига мувофиқ мажбуриятларни бажариш шартларини ўзгартириш.
  • 7.2.7. Агар бирор узрли сабабларсиз Харидор унга аввалроқ у ёки учинчи шахс (харидор транспорт-эскпедиция хизматларини кўрсатишга оид шартномани имзолаган юридик шахс) билан товарни етказиб бериш билан шуғулланадиган билан келишилган манзилга (ҳудудга) белгиланган муддатларда етказиб берилган буюртма қилинган товар учун тўловни амалга оширмаса ёки уни қабул қилмаса, сотувчи бир томонлама тартибда шартномани бекор қилиш ва Харидордан етказилган зарарни қоплаб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
  • 7.2.8. Агар харидор аввал буюртма бериб унга тўловни амалга оширмаган, товар етказиб берилган пайтда буюртмани рад этган, етказиб берилган товарни қабул қилмаган, ёки сотувчи харидор кўрсатган маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа билан қараса, сотувчи сабабларни тушунтирмаган ҳолда харидорнинг буюртмасини қабул қилиш ва бажаришни рад этиш ҳуқиқига эга.
  • 7.2.9. Агар сотувчида харидор буюртмани расмийлаштириш жараёнида тўлдирган маълумот ҳақиқатга мос келмаслиги ёки тўлиқ тақдим этилмагани борасида асослар пайдо бўлса, шунингдек, ҳақоратомуз ва/ёки ноўрин муносабат, ёки сотувчи кўрсатган текин хизматларни суистеъмол қилиш холатлари кузатилган тақдирда, сотувчи харидорнинг буюртмасини қабул қилинишини вақтинча ёки доимий асосда рад этиш ҳуқуқига эга.
  • 7.3. Харидорнинг мажбуриятлари:
  • 7.3.1. Шартномани тузишдан олдин унинг мазмуни ва шартлари, Сотувчи интернет-дўконда таклиф қилаётган махсулот (товар) нархлари, шунингдек, қуйидаги интернет-манзилда жойлашган интернет-дўкон саҳифаларидаги бошқа шартлар билан танишиб чиқиш: https://chado.uz
  • 7.3.2. Сотувчи харидор олдидаги мажбуриятларини бажариши учун харидор мазкур офертанинг 9.2 бандида кўрсатилган ва агар товар етказиб бериладиган тақдирда уни харидорга етказиб бериш учун талаб этиладиган барча зарурий маълумотларни тақдим этиши лозим.
  • 7.3.3. Буюртма қилинган махсулот (товар) ва унинг етказиб берилишига оид тўловни мазкур ҳужжат шартларида амалга ошириш.
  • 7.3.4. Баҳсларнинг олдини олиш учун буюртмани расмийлаштириш пайтида сотувчи ўз интернет-дўконида тақдим этган маълумот билан танишиш.
  • 7.3.5. Интернет-сайтда буюртма қилинган товарни тадбиркорлик мақсадларида ишлатмаслик.
  • 7.3.6. Сотувчидан ёки учинчи шахсдан (Сотувчи транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатиш учун товарни етказиб бериш бўйича хизматларни тақдим қилувчи юридик шахс) аввалроқ келишилган манзилга (ҳудудга) элтилган буюртма қилинган товарга тўловни амалга ошириш ва уни қабул қилиш.

БУЮРТМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

  • 8.1. Махсулот (товар)га харидор https://chado.uz манзилидаги интернет-дўкон сайтида буюртма беради. Харидор махсулот (товар)нинг мавжудлигини ва у ҳақидаги бошқа батафсил маълумотларни сайт операторидан (71) 2051991 телефон рақами бўйича аниқлаштириши лозим.
  • 8.2. Интернет-дўкон сайтида рўйхатда ўтиш пайтида харидор қуйидаги регистрацион маълумотларни тақдим этиши талаб этилади:
  • - харидорнинг ёки у кўрсатган шахснинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми, ёши;
  • - махсулот (товар) етказиб бериладиган манзил (агар махсулот (товар) харидорга етказиб бериладиган бўлса);
  • - электрон почта манзили;
  • - алоқа учун телефонлар.
  • 8.3. Харидор танлаган махсулот (товар)нинг номланиши, миқдори, ассортимент, артикул ва нархи интернет-дўкон сайтидаги харидор саватчасида кўрсатилади.
  • 8.4. Агар сотувчига қўшимча маълумот керак бўлса, у уни харидордан сўраш ҳуқуқига эга. Агар харидор керакли маълумотни тақдим этмаса, сотувчи харидор танлаган махсулот (товар) учун жавобгар ҳисобланмайди.
  • 8.5. Харидор томонидан мазкур офертанинг қабул этилиши интернет-дўкон сайтидаги регистрацион шаклга мос маълумотларни киритиш ёки оператор ёрдамида буюртмани расмийлаштириш орқали амалга оширилади. Буюртма оператор ёрдамида расмий расмийлаштирилгач, харидор ҳақидаги маълумотлар сотувчининг ахборотлар базасида рўйхатга олинади. Танланган махсулот (товар)нинг буюртмасини тасдиқлаб, харидор ушбу шартноманинг 9.2 бандида кўрсатилган тартибга биноан операторга керакли маълумотни тақдим этади.
  • 8.6. Сотувчи харидор буюртмани расмийлаштириш пайтида тақдим қилган маълумотларнинг мазмуни ва ишончилилиги учун жавоб бермайди.
  • 8.7. Харидор буюртмани расмийлаштириш пайтида тақдим қилган маълумотларнинг мазмуни ва ишончилилигига тўлиқ жавобгардир.
  • 8.8. Сотувчи ва харидор ўртасида масофадан тузиладиган харид-сотув шартномаси буюртма расмийлаштирилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

ТОВАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ТОПШИРИШ

  • 9.1. Сотувчи харидорга интернет-дўкон сайтининг “Етказиш усули” бўлимида кўрсатилган усуллар орқали махсулот (товар)ни етказиб беришга оид хизматларини кўрсатади.
  • 9.2. Агар махсулот (товар)га оид масофавий харид/сотув шартномаси товарни харидорга етказиб бериш шарти билан тузилса, сотувчи махсулот (товар)ни харидор томонидан кўрсатилган манзилга шартномада белгиланган муддат ичида етказиб беришга, харидор етказиш манзилини кўрсатмаган тақдирда, харидорни огоҳлантирган ҳолда унинг яшаш ёки рўйхатга олинган манзилига етказишга мажбурдир.
  • 9.3. Махсулот (товар)ни етказиб бериш манзилини харидор махсулот (товар)ни сотиб олиш буюртмасини расмийлаштириш пайтида “Етказиш усули” бўлимида кўрсатади.
  • 9.4. Махсулот (товар)ни харидорга етказиб бериш муддати буюртмани қайта ишлаш ва етказиш муддатларидан ташкил топади.
  • 9.5. Сотувчи махсулот (товар)ни топширади, харидор уларни қабул қилади ва ушбу шартномадаги шартларда махсулот (товар) учун тўловларни амалга оширади. Махсулот (товар) харидорга топширилгандан ва унга тўлиқ миқдорда пул тўлангандан кейин буюртирилган махсулот (товар)га эгалик ҳуқуқи харидорга ўтади. Махсулот (товар) харидорга топширилгандан кейин махсулот (товар)нинг тасодифий шикастланиш хавфи харидор масъуллигига ўтади.

МАҲСУЛОТНИ ҚАЙТАРИШ ВА АЛМАШТИРИШ

  • 10.1. Мақбул сифатдаги махсулот (товар)лар:
  • 10.1.1. Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун муддатда сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга алмаштиришга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли. Бу талаб озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилганидан кейин 24 соат мобайнида амал қилади.
  • 10.1.2. Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, харидорга товар алмаштириб берилади ёки товар қайтариб олинади.
  • 10.1.3. Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, харидор томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.
  • 10.1.4. Товарни алмаштириш аризасини қабул қилиш ва товарни қайтариб олиш амалиётини сотувчининг “Етказиш хизмати” орқали амалга оширилади, бунинг учун:
  • - “Контактлар” бўлимида кўрсатилган телефонлар орқали интернет-дўконга қўнғироқ қилиш;
  • - “Қайтариш аризаси”ни чоп этиш ва тўлдириш;
  • - Қайтариш аризасига товар ёки касса чекини илова қилиш.
  • 10.2. Номақбул сифатдаги товарлар:
  • 10.2.1. Харидор товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, харидор талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.
  • 10.2.2. Айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бўлмаган тақдирда, харидорнинг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак. Чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда истеъмолчининг бундай талаби ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун кетадиган муддат ичида, лекин икки ойдан кечиктирилмаслиги лозим.
  • 10.2.3. Харидорнинг розилиги билан сотувчи нуқсонли товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб бериб, харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилади.
  • 10.2.4. Нуқсонли товар айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб берилган вақтда товарнинг нархи ўзгарган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди
  • 10.2.5. Нуқсонли товар бошқа маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб берилаётганда, агар алмаштирилиши керак бўлган товар нархи унинг ўрнига берилаётган товар нархидан паст бўлса, истеъмолчи нархлардаги фарқни қўшимча равишда тўлаши лозим, алмаштирилиши керак бўлган товар нархи унинг ўрнига берилаётган товар нархидан юқори бўлса, истеъмолчига нархлардаги фарқ қайтарилади. Бундай ҳисоб-китоб чоғида алмаштирилиши керак бўлган товар нархи ошган тақдирда, унинг талаб қўйилган пайтдаги нархи, нархи пасайган тақдирда эса, харид қилинган пайтдаги нархи қўлланилади.
  • 10.2.6. Алмаштириб олиш тартиби ва алмаштириб берилмайдиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайдиган қоидалар билан белгиланади.

ТЎЛОВ УСУЛЛАРИ

  • 11.1. Харидор тўловни қуйидаги усуллар билан амалга ошириши мумкин:
  • - нақд пул билан;
  • - банк пластик картаси билан;
  • - қуйидаги интернет манзилда кўрсатилган тўлов тизимлари орқали тўлаш билан: https://chado.uz
  • 11.2. Тўлов усуллари ҳақидаги янада батафсил маълумот билан интернет-сайтнинг “Тўлов усуллари” бўлимида танишишингиз мумкин.

ФОРС-МАЖОР

  • 12.1. Агар мазкур шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик ҳолати у имзолангандан кейин содир бўлган енгиб бўлмас ҳодиса натижасида юз берган бўлса, томонлар мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлари учун жавобгарликдан озод этиладилар.
  • 12.2. “Енгиб бўлмас ҳодисалар” деганда маълум томон унда мавжуд воситалар ёрдамида олдиндан кўролмаган ёки бартараф этолмаган фавқулодда воқеалар ёки вазиятлар тушунилади. Бундай фавқулодда воқеалар ёки вазиятлар, жумладан: иш ташлашлар, тошқинлар, ёнғинлар, зилзила ва бошқа табиий офатлар, урушлар, ҳарбий ҳаракатлар, Ўзбекистон Республикаси ва мамлакатларнинг давлат органлари ҳаракатлари, шунингдек, томонларнинг оқилона назоратидан ташқарида бўлган ҳар қандай бошқа вазиятларни ўз ичига олади.
  • 12.3. Бирор томоннинг фаолиятига бевосита ёки билвостита таъсир қиладиган амалдаги қонунчилик ёки норматив ҳужжатлардаги ўзгаришлар, енгиб бўлмас ҳодиса сифатида баҳоланмайди, бироқ бирор томоннинг ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга йўл қўймайдиган шундай ўзгаришлар киритилган тақдирда, томонлар ушбу шартнома ижроси давом эттирилишини таъминлаш учун зудлик билан ушбу муаамони бартараф этиш учун иш тартибига оид қарорни қабул қилишлари лозим.

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

  • 13.1. Ушбу шартномада таърифланган шартларни бажармаслик ёки мақбул даражада бажармаслик учун томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.
  • 13.2. Интернет-дўконга жойланган барча матнли маълумотлар, график тасвирлар ва хизматларнинг қонуний муаллифлари мавжуд бўлиб, мазкур маълумотлар ва тасвирлардан ноқонуний фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги бўйича таъқиб қилинади.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

  • 14.1. Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки мақбул тарзда бажармасликка оид барча низоларни томонлар ўзаро музокаралар йўли билан ҳал қилишга уринадилар.
  • 14.2. Агар музокаралар йўли орқали муросага келинмаса, низолар даъвогарнинг истагига кўра Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига биноан қуйида келтирилган суд тартибида ҳал этилади:
  • а) жисмоний шахслар билан юзага келган низолар Тошкент шаҳар туманлараро фуқаролик судида кўриб чиқилади.
  • б) Юридик шахслар билан юзага келган низолар Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилади.

БОШҚА ШАРТЛАР

  • 15.1. Шартномага ҳавола қилинган интернет-дўкондаги қоидалар ва шартларни аниқловчи бўлимлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
  • 15.2. Мазкур шартномани қабул қилиш орқали, харидор “Salom Chado” МЧЖ га ўз шахсий маълумотларини, шу жумладан фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, иш жойи ва лавозими, почта манзили, уй, иш ва мобил телефонлари, электрон почта манзилини, хусусан, уларни йиғиш, тизимлаш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш ва узатиш, анонимлаштириш, блоклаш, йўқ қилиш, шу билан биргаликда, мазкур шахсий маълумотларни cотувчининг контрагентларига хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган тадқиқотлар, маркетинг дастурлари, статистик изланишлар, ҳамда хизматларни харидор билан ҳар хил алоқа воситалари, жумладан ва шу билан чекланмаган тарзда: почта хабарномалари, электрон почта, телефон, факсимиль алоқа, Интернет тармоғи ёрдамида бевосита алоқа қилиш орқали келгусида қайта ишлашга (жумладан уларни йиғиш, тизимлаш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш ва узатиш, анонимлаштириш, блоклаш, йўқ қилиш) розилик билдиради ва рухсат беради.
  • 15.3. Харидор сотувчи ва унинг контрагентларига маълумотлар базасини автоматлаштирилган тартибда бошқариш тизимлари, шунингдек сотувчининг топшириғи билан махсус ишлаб чиқилган бошқа воситалар ёрдамида шахсий ахборотларни қайта ишлашга розилик ва рухсат беради. Бундай тизимлар билан ишлаш оператор созлаган алгоритм (тўплаш, тизимлаш, сақлаш, аниқлаш, фойдаланиш, блоклаш, йўқ қилиш) бўйича амалга оширилади. Қўлланадиган қайта ишлаш усуллари (жумладан ва шу билан чекланмасдан): почта кодларини кодлар базаси билан солиштириш, кўчалар/аҳоли пунтклари номларининг ёзилишини автоматик текшириш, телефон, почта ёки интернет орқали харидор билан боғланиб, маълумотларни аниқлаштириш, созланган мезонлар бўйича базани сегментлаш. Харидор агар ушбу офертада кўрсатилган мақсадларнинг бажарилиши учун талаб этилса, унинг сотувчига томонидан олинган шахсий маълумотлари, сотувчи харидорнинг шахсий маълумотларини ўзаро тузилган шартномага мувофиқ қайта ишлаш ҳаракатини топширган учинчи шахсларга узатишига розилик билдиради. Бунда мазкур шахслар шахсий маълумотларнинг махфийлигини ва уларни қайта ишлашда хавфсизлигини таъминлашга оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига амал қилишлари шартдир. Харидорнинг кўрсатилган маълумотларини узатиш пайтида сотувчи уни қабул қилувчи шахсларни мазкур шахсий маълумотлар махфий ва фақат хабар қилинган мақсадлардагина ишлатилиши лозимлигини огоҳлантиради ҳамда ушбу шахслардан мазкур қоиданинг риоя этилишини талаб қилади.
  • 15.4. Харидор сотувчининг почта манзилига тегишли ёзма сўров юбориб, ундан ўзининг шахсий маълумотлари, уларнинг қайта ишланиши ва ишлатилиши ҳақида тўлиқ ахборотни сўраш, шу билан бирга, хато ёки нотўлиқ шахсий маълумотларни ўчириш ёки тузатиш/тўлдиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Харидор ўз шахсий маълумотларини қайта ишлашга берган розилик муддатсиз бўлиб, сотувчининг почта манзилига тегишли ёзма сўров юбориш орқали қайтариб олиниши мумкин.

СОТУВЧИ РЕКВИЗИТЛАРИ

  • ООО “SALOM CHADO”
  • Тошкент ш., Шайхантахур тумани, Маннон Уйгур кучаси, №12 уй енида
  • Р/С: 2020 8000 1055 7951 4001
  • АО «Ziraat Bank Uzbekistan Юнусобод филиали»
  • МФО: 01138
  • ИНН: 309947000
  • ОКЭД: 47190
  • salom@chado.uz